Ховос тумани ҳокимлигида ташкил этилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви расмиятчиликдан четлашиб, очиқ ва ошкора мулоқот тарзида бўлиб ўтди

Ховос тумани ҳокимлигида ташкил этилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви расмиятчиликдан четлашиб, очиқ ва ошкора мулоқот тарзида бўлиб ўтди

@XovosXabarlari
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Муҳтарам Президентимиз томоминдан илгари сурилган ташаббуслар самараси ўлароқ Республикамизда ёшларга берилаётган имконият ва эътиборни Ховос туманининг ёшлари ҳам ҳис қилишмоқда. Туман ёшларининг таклиф ва муаммоларини ўрганиш мақсадида Жорий йилнинг 19 декабрь куни Ховос тумани ҳокими Камолов Учқун Ибрагимович 60 дан ортиқ ёшлар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Учрашувда туман ҳокими билан биргаликда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари ва тумандаги тегишли ташкилот ходимлари иштирок этишди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад уларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш, бирор касб эгаси бўлиб юртимизга фойдаси тегадиган комил инсон бўлиб етишиши учун уларга кенг имкониятлар яратиш бўлди. Бундан ташқари, туман ҳокими уларнинг таклифларини ва фикр мулоҳазаларини тинглади.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ёшлар томонидан оғзаки ва ёзма равишда йўлланган 10 дан ортиқ таклифлар тингланди ва уларнинг ечими учун тегишли ташкилот ходимларига топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди. Шу билан бирга, туман ҳокими уюшмаган ишсиз ёшларни тадбиркорлик қилиши учун уларга таклиф ва йўналишлар бериб уларга қўлидан келган ёрдамини аямаслигини айтиб ўтди. Энг асосийси ушбу учрашув расмиятчиликдан ҳоли тарзда эркин мулоқот тарзида ўтказилди. 

Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган ушбу оқилона сиёсат самараси Ховос туманида ҳали кўп маротаба улкан ислоҳотларга асос бўлиб хизмат қилади. 

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page