Ховос туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ишсиз ёшлар қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитилиб бандлиги таъминланмокда

Ховос туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ишсиз ёшлар қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитилиб бандлиги таъминланмокда

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Республикада ҳар йили аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тасдиқланадиган дастурларни амалга ошириш, бўш ва квоталанадиган иш ўринларига ишга жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш, ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларини ривожлантириш борасида таъсирчан чора-тадбирлар кўрилмоқда. Аҳолининг ишчанлик фаоллигини ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантиришга, ижтимоий заиф қатламлар бандлигини таъминлашга, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти, сифати ва тезкорлигини оширишга қаратилган энг асосийси ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш борасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Хозирги кунга келиб вилоятимизда ёшлар муаммоларини чуқур ўрганиб, улар бандлигини таъминлаш юзасидан йил бошиданоқ амалиётга кенг тадбиқ этиб келинаётган янги ғоялар, бир қатор ташаббус ва лойиҳалар юқори самара бермоқда. Буни Сирдарё вилоятининг энг чекка ҳудуди саналган Ховос тумани мисолида яққол кўриш мумкин.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Айни вақтда туманда 2 та касб-хунар мактаблари фаолият юритиб, уларда 300 нафарга яқин ишсиз ёшлар турли касб йўналишлари бўйича қайта ўқитилмоқда. Шу билан бирга, уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари белгиланган режалар асосида кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 1 чораги якунига қадар тумандаги ишсиз ёшларнинг 60% ини доимий иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page