Ховос туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

Ховос туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, айниқса, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳамда доимий даромад эга бўлмаган аҳолини хар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада жойларда, хусусан, Ховос туманида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бугунги кунга келиб, берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва фуқароларимизнинг банд бўлмаган қатламини иш билан таъминлаш борасида туманда кўплаб ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда туманда кўплаб иш ўринлари яратишга қодир лойиҳалар ишга тушурилиб фуқароларимиз доимий иш ўринларига эга бўлмоқда, бунга туманда ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларининг ўрни ҳам ўзига ҳосдир. Шу муносабат билан туман аҳолиси учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

 Бугунги ташкил этилган меҳнат ярмаркасида энг асосий эътибор алимент қарздорлиги мавжуд, лекин доимий иш жойига эга бўлмаган фуқароларга қаратилди. Ярмаркада 413 нафар ишсиз сифатида рўйҳатга олинган алимент тўловчилар ҳамда тумандаги банд бўлган хотин-қизлар қатнашди. Бунда тумандаги 50 та корхона ва ташкилотлар 401 та бўш иш ўрни билан катнашди ва 18 нафар ишсиз алимент тўловчиларига ишсизлик нафақаси тайинланди. Бундан ташқари 48 нафар фуқаролар ярмарканинг ўзида ишга жойлаштирилди ҳамда 38 нафарига йўлланма берилди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Меҳнат ярмаркасини ташкил этилиши ва фуқароларнинг ишга жойлаштириш кўрсатгичлари Ховос тумани ҳокими У.Камолов, тегишли вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда туман сектор раҳбарлари томонидан доимий назорат қилиб борилди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Шу билан бирга ярмарка иштирокчиларига туман бош имом ҳатиби А.Муҳаммадиев ҳамда туман адлия бўлими бошлиғи И.Қаюмов томонидан диний ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Маълумот ўрнида, туман МИБ томонидан ўтган давр мобайнида 170дан ортиқ оилар яраштирилган.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page