Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир

Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Ховос туман ҳокими У. Камолов тумандаги "Пахтакор" МФЙда" жойлашган 25-умумтаълим мактабига ташриф буюрди ва у ерда ушбу мактабнинг ўқувчи ёшлари ҳамда ўқитувчилари билан учрашди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Учрашув аввалида мактаб ўқувчиларининг ижод намуналарини ва иқтидорли ўқувчиларнинг чиқишларини кузатди. Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Зеро ёшлар ватан келажаги, эртанги куннинг бунёдкорларидирлар.

Шундан сўнг умумтаълим мактабининг фаоллар залида битирувчи ўқувчилар билан учрашди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар кенг ва тўлақонли қамраб олинди. Учрашувда мактабдаги мавжуд камчилик ва муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page