Ховос тумани ҳокимлиги: Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсадимиз

Ховос тумани ҳокимлиги: Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсадимиз

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак. Шу маьнода, Ховос туман ҳокими У. Камолов "Мустақилликнинг 25-йиллиги" маҳалласида навбатдаги сайёр қабулни ўтказди. Бу галги сайёр қабулда 5 та мурожаат бўлди. Газ, электр энергияси, йўл ва тиббиёт масаласи бўйича мурожаатлар келиб тушди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page