Ховос туман ҳокими У. Камолов тумандаги Қишлоқ врачлик пункти ва Оилавий поликлиникалар фаолияти билан танишди

Ховос туман ҳокими У. Камолов тумандаги Қишлоқ врачлик пункти ва Оилавий поликлиникалар фаолияти билан танишди

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ташрифдан мақсад тумандаги соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги устувор вазифаларни белгилаш бўлди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бугунги кунда туманда 2 та шифохона, 7 та Қишлоқ врачлик пункти 1 та шаҳар ва 2 та қишлоқ оилавий поликлиникалари аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Туман ҳокими томонидан аҳолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳамда сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш ва тиббий маданиятини ошириш орқали аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичлари пасайишига эришиш мумкинлиги таъкидланди.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page