"ХовосДон" АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган ун махсулотларининг сифати қандай?

"ХовосДон" АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган ун махсулотларининг сифати қандай?

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Олтин кузнинг саховатли кунларида мамлакатимиз далалари, боғ-роғлари, полиз, пайкалларида меҳнат палласи айни авжида. Айниқса, теримчи ва ҳашарчилар, механизаторлар, фермер ва деҳқонлар кунларни тунларга улаб, минг машаққат билан пешона тери эвазига етиштирган пахта хом-ашёсини ёғин-сочин кунларга қолдирмай йиғиб-териб олиш мақсадида енг шимариб хирмон уймоқда. Бугун, мана шундай хирмони тўла "ХовосДон" АЖ нинг фаолиятини Ховос тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Камолов Учқун Ибрагимович кўздан кечирди. Иш жараёни билан танишаркан ишлаб чиқариладиган ун маҳсулотини тайёр ҳолатга келгунича бўлган ва унда иштирок этадиган барча техникалар билан танишди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Шуни алоҳида таькидлаш жоизки, ушбу АЖ бир мавсумда 25 минг тоннагача маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга. Яқин кунларда, замонавий технологияларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга ошириш мақсад қилиб қўйилган.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page