Йўл равонлиги - умр хавфсизлиги

Йўл равонлиги - умр хавфсизлиги

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар самарасида ҳаётимизда юз берган оламшумул ўзгаришларни узоғимизни яқин қиладиган транспорт воситаларию равон йўллар мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Айнан мана шу йўл масаласи бўйича ҳам Ховос туманида йўл қурилиш ишлари олиб бориляпти. Қолаверса, замонавий ва халқаро талабларга жавоб берадиган автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Янгиланаётган йўллар бу албатта аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш ва автомобил ҳайдовчиларига қулай шароитлар яратиб бериш мақсади кўзда тутилган.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Маълумот ўрнида, туман марказидан ўтган М-34 йўлига қўшимча йўл сифатида 14 км автомобил йўли янгиланмоқда. Ушбу қўшимча йўлнинг 10 км қисмида янгиланиш ишлари тугалланган ва қолган 4 км да қурилиш ишлари давом этмоқда.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page