Ховос шаҳарчаси ҳудудида янги газ қувурлари ўрнатилмоқда

Ховос шаҳарчаси ҳудудида янги газ қувурлари ўрнатилмоқда

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Барчангизга маълумки бугунги кунда Ховос тумани улкан ўзгаришлар маконига айланган. Бугунги кунга келиб туманда хар бир соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, аҳолига муносиб турмуш тарзи яратиш тизимида ҳам. Бугун Ховос шахарчаси ҳудудида янги газ қувурларини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу қувурлар 700 метрлик масофани ўз ичига олган бўлиб аҳолини таббий газ билан таъминлашда анча енгиллик касб этади.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Режага мувофиқ ушбу қувурлар 2 кун ичида аҳолига газ етказиб беришни бошлаши маъсуллар томонидан хабар қилинди. Маълумот ўрнида, газ қувурларини ўрнтишга юқори малакали соҳа ҳодимлари жалб этилган.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page