Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича Ховос туманидаги қилиниши лозим бўлган ишлар аниқ белгилаб олинди  

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича Ховос туманидаги қилиниши лозим бўлган ишлар аниқ белгилаб олинди  

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масалалари бугунги кунда туман ҳокимлиги ҳамда маъсул идоралар олдида турган асосий вазифалардан биридир. Республикада коронавирус инфекцияси (пандемия) тарқалиши натижасида ҳудудларда эълон қилинган карантин кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашига ўз вақтида тайёрлаш борасида амалга оширишимиз зарур бўлган тадбирларни бир оз чўзилишига сабаб бўлди.

Бугун, 30 октябр санасида Ховос тумани ҳокимлиги мажлислар залида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва қилиниши лозим бўлган ишларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Ушбу йиғилишда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари ва маъсул ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бу йўналишда ишлар бошланган бўлсада, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун яна бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишимиз зарурлиги яна бир бор таъкидланди ва бундан кейин тез кун ичида қилиниши лозим бўлган ишлар аниқ белгиланиб олинди ҳамда маъсул раҳбарларга тегишли вазифалар берилди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ховос туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилади.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page