Ховос тумани 1-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларга тегишли ташкилотлар томонидан  "Аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида"ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

Ховос тумани 1-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларга тегишли ташкилотлар томонидан  "Аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида"ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

@XovosXabarlari
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Ховос тумани 1-сектор ҳудудида туман адлия бўлими томонидан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда, туман Бюджетидан ташқари пенсия жамғармаси ходимлари ва уюшмаган аҳоли жами 25 кишининг иштирок этишди. Ховос туман адлия бўлими бошлиғи И.Каюмов томонидан ушбу Қонуннинг мақсади, асосий тушунчалар, аҳоли бандлиги соҳасидаги асосий принциплар, хусусий бандлик агентликларининг аҳоли бандлигига кўмаклашишда иштирок этиши, ишга жойлаштириш бўйича агентлар, субсидиялар, грантлар ва кредит линиялари ҳақида батафсил тушунтирди.

Шунингдек, маҳаллий меҳнат органлари ўзини ўзи банд қилган шахсларга меҳнат асбоб-анжомларини (мотокультиваторлар, ўт ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик ва қурилиш ускуналари ҳамда бошқаларни), шахсий ҳимоя воситаларини ва иш кийимини имтиёзли ижарага бериш пунктларини ташкил этиши ҳақида сўз юритилди.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page