Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошчилигида Ховос, Сардоба туманлари ҳамда Янгиер шаҳри аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошчилигида Ховос, Сардоба туманлари ҳамда Янгиер шаҳри аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддат ичида халқ манфаатига хизмат қиладиган улкан бунёдкорлик ислоҳотларини амалга оширди. Ислоҳотлар билан биргаликда аҳолининг дунёқараши, турмуш тарзи ўзгара бошлади. Сайёр ва оммавий қабуллар орқали барча турдаги раҳбарлар халқ билан янада яқинлашиб, мавжуд муаммоларнинг аниқ таҳлили вужудга келди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Жорий йилнинг 27 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошчилигида Ховос, Сардоба туманлари ҳамда Янгиер шаҳри аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди. Ушбу сайёр қабулда фуқароларнинг муаммо ва таклифлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ўтказилган қабуллар давомида жами 3076 та масала бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, 1017та(33,1%) мурожаат ижобий ҳал қилинди, 785 та (25,5 %) мурожаатга тушунтириш берилди ва 1274 та(41,4%) мурожаат ижро учун назоратга олинди.

Энг кўп мурожаат тушган соҳалар:

- иш билан таъминлаш – 337 та(11,0 %);

- ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уй-жойва моддий ёрдам масаласига оид – 335та;(10,9%);

- суд қарорлари юзасидан –275та;(8,9%);

- ички ишлар фаолиятига оид –211та;(6,9%);

- прокуратура органларига –196та;(6,4%);

- йўлларни таъмирлаш бўйича – 187 та; (6,1%);

- газ ва электр таъминоти масаласида –174та;(5,6%);

-уй-жойкоммунал хизмат бўйича–125та;(4,1%);

-соғлиқни сақлаш тизимига оид –123та;(4,0%);

-банкга оид масалалар –109та;(3,5%);

ва бошқа масалаларда –1004та;(32,6%).

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бундан ташқари Ховос тумани сектор раҳбарлари ҳам туман аҳолиси мурожаатларини бевосита тинглаб зарурий чоралар кўришди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Халқ дарди, муаммоларини ўрганиш фуқароларнинг жамиятга ишончини ортишига, ҳаёт даражаси, яшаш тарзи яхшиланишига хизмат қилади.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page