Ховос тумани адлия бўлими томонидан фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда

Ховос тумани адлия бўлими томонидан фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

2020 йилнинг 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида ишсиз ёшлар ва хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак бериш муҳимлиги, бунда уларга туман (шаҳар) адлия бўлимлари орқали бепул ҳуқуқий маслаҳатларни бериш тизимини ташкил этиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди. 

Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 26 октябрь куни Ховос туман адлия бўлими бошлиғи И.Каюмов ва маҳалла раиси иштирокида туманнинг Чаманзор МФЙ ҳудудидаги темир дафтарга киритилган жами 12 нафар ёшлар ва аёллар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг муоммолари ўрганилди ҳамда бепул ҳуқуқий маслаҳатларни берилиши таъминланди. Бундан ташқари кўмакка муҳтож аёлларга 11 турдаги озиқ овқат ва гигиеник маҳсулотлар ижтимоий кўмак тариқасида тарқатилди. Маълумот ўрнида, туман адлия бўлими томонидан куни кеча тумандаги Шарқобод маҳалласи фуқароларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилганди.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page