Ховос тумани ҳокимлиги ва маъсул ҳодимлар билан ҳамкорликда муаммолар жойида бартараф қилинмоқда

Ховос тумани ҳокимлиги ва маъсул ҳодимлар билан ҳамкорликда муаммолар жойида бартараф қилинмоқда

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Хабарингиз бор, Ховос тумани ҳамда Янгиер шахри Республикамиз миқёсида ёшлар ва аёллар дафтарини тузиш доирасида намуна сифатида сифатида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, хар бир ҳонадонга, хар бир фуқаро билан юзма-юз суҳбат қурилиб уларнинг муаммолари ва таклифлари ўрганилмоқда. Ушбу ишлар Ховос туманида ҳам жадаллик билан амалга оширилмоқда.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бугунги қилинаётган ишлар аҳоли муаммоларини ўрганиш улар билан индивидуал суҳбат қуриш билан орқали амалга оширилаётганлиги айниқса қувонарлидир. Бу эса аҳоли муаммоларини жойида ҳал бўлишига асос сифатида хизмат қилмоқда. Бугунги кунга келиб Ховос тумани ҳокимлиги ва маъсул ташкилотлар билан ҳамкорликда бажарилаётган ва бажарилган ишлар аниқ вазифалар орқали бўлаётганлиги аҳолини ҳам бефарқ қолдиргани йўқ. Бу ишларда эса Республика ишчи гуруҳи вакилларининг ҳам алоҳида меҳнатлари борлиги эса туман фуқароларининг давлат органларига нисбатан қарашларини ўзгартирмоқда. Тизимдаги очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида қилинаётган ишларни самараси ўлароқ фуқаролар муаммолари жойида ҳал этилмоқда.

Давлат ва жамият ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайдиган мазкур халқ билан мулоқот тобора ўзига хос анъанага айланиб бормоқда. Бундай амалиёт илгари жуда олис бўлган масофани қисқартиришга ёрдам беради. Кўпчиликнинг эсида бўлса керак, илгари амалдорларни кабинетларида «тутиш» жуда қийин бўларди ва оддий фуқаронинг сабр билан кутишдан ўзга чораси қолмасди. Энди бизда ҳаммаси бошқача.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page