Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев Ховос туманидаги оғир ҳудуд рўйхатига киритилган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" маҳалласида амалга оширилган ишлар билан танишди

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев Ховос туманидаги оғир ҳудуд рўйхатига киритилган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" маҳалласида амалга оширилган ишлар билан танишди

@xovos_uzb
Foto: Xovos tumani hokimligi

Бугунги кунда Мустақилликнинг 25 йиллиги маҳалласи янги қиёфага кирган. Маҳаллага 3,5 км ички йўлларни таъмирланди хамда 1 кмга яқин бетон йўл қурилди. 180 дона бетон таянч устунлар ўрнатилиб, 3 дона трансформатор таъмирланди. 1,5 км ичимлик сув тармоқлари тортиш ишлари якунланди.

Вазир маслаҳатчиси Ботир Парпиев маҳалла фаоллари, мутасадди ташкилот вакиллари ва маҳалла аҳолиси билан учрашди.

Учрашувда аҳоли розилигига эришиш масаласи асосий вазифа эканлиги, бунда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлиги муҳимлиги айтиб ўтилди ва галдаги вазифа эса маҳалла инфратузилмасини яхшилаш эканлиги таъкидланди.

Маҳаллада амалга оширилган ишлар таҳлили билан бирга, келгусидаги қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан маҳалла фаоллари мурожаатлари тингланди.

Маҳалладаги ичимлик суви минорасини таъмирлар ва бунинг асносида 258 та хонодонни таббий газ билан таъминлаш масаласи, ишсизлик масаласи, маҳалладаги 1 та кўчада таъмирлаш ишларини якунлаш масалалари билдирилди. Шунингдек, маҳаллада пиёдалар йўлагини қуриш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Қайд этилган мурожаатлар юзасидан масъуллар олдига аниқ вазифа ва муддатлар қўйилиб ижроси назоратга олинди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page