ДОИМО МАҒРУР ЯНГРА - ОНА ТИЛИМ

ДОИМО МАҒРУР ЯНГРА - ОНА ТИЛИМ

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Тилимизнинг ўз куни, ўз байрами бор. Тил ҳар бир миллатнинг энг қадрли бойлиги, унинг маьнавий қиёфаси, маданияти, ички дунёсини акс эттирувчи муҳим восита ҳисобланади. Тилнинг давомийлигини, умрбоқийлигини унда сўзловчиларнинг миллий ғурури, куч-қудрати, адабиёти ва саньати белгилайди, десак хато бўлмайди. Шу жумладан, Туманимизнинг 6-сонли мактабгача таьлим муассасаси болалари томонидан, тилимизнинг 31 йиллиги кенг ва тантанавор равишда нишонланди. Байрам тадбирида жажжи болажонлар шеьр айтиб, куй-қўшиқлар куйлаб, рақсга тушишди. Кичик бўлишига қарамай қалбида Ватанга бўлган муҳаббат, ўз Она тилига эьтибор гўдакликданоқ шакилланмоқда.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги
фото: Ховос тумани ҳокимлиги
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Тадбирда Ховос туман Мактабгача таьлим ташкилоти мудири М. Хакимов ва 15 та Давлат ва 10 та нодавлат МТТ директорлари ва тарбияланувчилари иштирок этди ва халқимизни, болажонлар ва уларнинг ота-оналарини тил байрами билан қутлади.  Ўзбек тилига давлат мақоми берилганлигига 31 йил тўлди ва бунинг шарафига ўзбек тилига аталган шеьрлар мадҳ айлади. Ва умидимиз тилимиз доим эьзозланиб, умрбоқий бўлсин.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page