Илғор теримчилар тақдирланди

Илғор теримчилар тақдирланди

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Жорий йилнинг 8-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Сирдарё вилояти Халқ қабулхонаси ҳамда Ховос тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида, Пахтакор ва Гулбахор СИУ ҳудудларидаги "Сайхун" ва "Асл тола чўлда" фермер хўжалигининг пахта майдонларидаги меҳнаткашлар ҳолидан хабар олинди ва фаол ва илғор теримчилар мукофотланди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Қолаверса, теримчилар билан пахта терими жараёнида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида жами 80 га яқин фуқаролар билан мулоқотда бўлиниб, шулардан 21 нафаридан мурожаатлар келиб тушди. Сайёр қабул натижалари бўйича 5 нафар фуқаронинг масаласи ижобий ҳал этилиб 16 та масала юзасидан амалдаги қонунларга кўра ўрганиб чиқиш учун туман Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Юртимиз пахта хирмонига ўз хиссаларини қўшаётган илғор теримчилар меҳнати эътибордан четда қолмайди.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page