Ховос тумани тарғиботчилар гуруҳи Сардоба тумани Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолига яратилган шарт-шароитлар билан танишди ва уларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳамда томорқа маданияти тўғрисида тавсиялар берилди

Ховос тумани тарғиботчилар гуруҳи Сардоба тумани Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолига яратилган шарт-шароитлар билан танишди ва уларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳамда томорқа маданияти тўғрисида тавсиялар берилди

@XovosXabarlari
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бугун, 26 сентябр куни 25 нафар Ховос тумани тарғиботчилар гуруҳи Сардоба тумани, Дўстлик маҳалласидаги ҳонадонларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, аҳоли орасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар самараси ва таъсирини янада ошириш, аҳоли ўртасида томорқа маданиятини шакллантириш ҳамда аҳолини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга жалб қилиш мақсадида тушунтириш-тарғибот тадбирларини амалга оширдилар.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Шу билан бир қаторда тарғибот тадбирлари давомида аҳолига шукроналик хиссини туйиш, замонавий қиёфага келтирилган янги уй-жойларни тоза, покиза сақлаш ҳамда томорқалардан самарали фойдаланиш борасида тарғибот ишлари амалга оширилиши билан бирга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган фуқароларга тадбиркорликнинг сир асрорлари ҳақида тегишли тушунчалар берилди. Бундан ташқари аҳоли томорқаларининг бўш турган жойларига турли ҳилдаги асосий турдаги истеъмол маҳсулотлари экиш бўйича ҳам тавсиялар берилди. Ўтказилган тарғибот ишлари самараси ўлароқ, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли томорқаларига экин экиш ишларида ҳам кўмак берилди ҳамда парандачилик йўналишида ўз тадбиркорлигини бошлаш ниятидаи фуқароларга 10 донадан бедана топширилди. Тарғибот ишлари давомида шу нарсага гувоҳ бўлдикки, яратилган шарт-шароитлардан мамнун аҳолининг томорқаларида турли хил мевали дарахтлар ҳосилга кирган ва томорқаларида ҳушбўй ҳид таратувчи экинлар ҳам етиштирилган.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Шуниси қувонарлики ушбу маҳалла аҳолисининг асосий қатлами ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан банд

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Энг асосийси маҳалла фуқаролари Муҳтарам Президентимиз томонидан берилаётган улкан эътибордан мамнунлар. Бу эса давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат натижасидир.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page