Ховос туманида тадбиркорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Ховос туманида тадбиркорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга, таҳлил ҳозирги вақтда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ ва фаол жалб этишга тўсқинлик қилувчи, биринчи навбатда давлат органларининг тадбиркорлар билан мулоқот қилишнинг амалий ва шаффоф тизими йўлга қўйилди ва туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг намунавий тузилмаси жорий этилди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бугун Ховос тумани темирйўчилар маданият саройида тадбиркорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда кўтарилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар бериб борилди. Бундан ташқари туманда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб жойида бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги
фото: Ховос тумани ҳокимлиги
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Йиғилишда туман ҳокимлиги вакиллари, туман Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳодимлари, туман прокуратураси ҳодимлари ва тегишли ташкилот ҳодимлари иштирок этишди. Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорларни хар томонлама қўллаб қувватлашдан иборат бўлди.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page