Китоб келажак калити

Китоб келажак калити

@XovosXabarlari
фото: Google images

Инсон жисмини озиқлантириш учун овқатланади. Бу унинг яшаши, ҳаракатланиши, ишлаши учун қувват беради. Ана шу ҳаракат ва фаолиятнинг мазмун ва моҳият касб этиши учун инсон руҳини ҳам озиқлантириши керак. Руҳни озиқлантириш эса маънавий озиқ – ахборот, билим олиш, ақлу идрокни ривожлантириш эвазига бўлади. Инсон руҳини озиқлантирувчи манбаларнинг энг асосийси – китобдир. Тўғри бош­қа манбалар ҳам бор. Бироқ уларнинг ҳеч бири китобнинг ўрнини босолмайди. Буюк аждодларимизнинг бебаҳо маънавий мероси ҳам бизгача инсониятнинг бебаҳо ихтироси ва тенгсиз мўъжизаси бўлган китоб орқали етиб келганлигини эслашнинг ўзи унинг нақадар бебаҳо неъмат эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Китобхон халқнинг фарзандларимиз. Боболаримиз, момоларимиздан китоблар кам бўлган даврларда уларни қўлма-қўл ўқиганлари ёки жам бўлиб ўқиганлари ҳақида, китобларнинг муқовалари сарғайиб, титилиб кетганда ҳам авайлаб-асраганликлари тўғрисида эшитганмиз. Бугун китоб нашр қилиш ишлари ҳам беқиёс даражада ривожланди, мамлакатимиз нашриётларида чоп этилган китоблар хорижий давлатларда ўтказилаётган кўргазмаларда ҳам намойиш этилмоқда, юқори баҳоланмоқда.  

Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривож­лантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни танқидий таҳлил қилиш ва муаммоларини бартараф этиш йўли билан янги босқичга кўтаришда дастуриламал бўлмоқда.

Китоб беминнат дўст, доимий ҳамроҳ, ақлу идрокимиз учун қувват манбаи. Таъбир жоиз бўлса, уяли телефонимизни электр тармоғидан қувватлантирганимиз каби, миямиз ва руҳимизни китобдан қувватлантирамиз. Руҳиятимизнинг қувват манбаи китобдан хурсанд пайтимизда ҳам, кайфиятимиз йўқроқ паллада ҳам эҳтиёжимизга яраша озиқ оламиз.

Чунки, танамиз соғлом бўлиши учун егулик­ларни танлаганимиздек руҳимизни озиқлантирувчи манба бўлган китобни танлаш кўникмаларни ҳам шакллантиришимиз ва ривожлантириб боришимиз керак. Ёшларда бу йўлда ота-оналар, муаллимлар ва ахборот-ресурс маркази ходимлари ёрдам берадилар. Кутубхоначилар ҳам билимдон ва ўқувчини йўналтира оладиган бўлиши керак.

Ҳар қандай ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотларини реклама қилгани каби ноширлик корхоналари ҳам китоб тарғиботини тизимли амалга оширишда етакчи бўлишлари лозим.

Биз ота-оналар ва ўқитувчилар ибрат бўлишимиз керак. Ўзимиз ўқимасак “ўқи” деган даъватларимиз самарасиз кетаверади. Бадиий адабиёт инсон маънавиятининг шаклланиши ва юксалишида муҳим аҳамиятга эга. Мактабни битирган йилларимиз шеърларни эмас, китобларни ёд билардик. Мактаб кутубхонаси энг гавжум маскан бўларди.

Электрон китобларнинг ўрни ҳам катта. Интернет орқали ўзинингизга керакли манбани дунёнинг нариги четидаги кутубхоналардан ҳам топиш имкониятига эгасиз. Фақатгина ундан фойдаланаётган фарзандимиз ёки шогирдларимизни тўғри йўналтиришимиз, ғоявий иммунитетини мустаҳкамлашимиз лозим.

Табиатда ҳар бир чечакнинг ўрни бўлганидек китобларнинг кўп ва ранг-баранг бўлгани ҳам бир жиҳатдан яхши. Бироқ олди-қочди, енгил-елпи гаплардан иборат, ўқувчининг маънавий дунёси ва бадиий дидини ўстиришга эмас, балки пасайтиришга хизмат қиладиган савиясиз китоб маҳсулотларининг борлиги ҳам сир эмас. Шу боис фарзандларимизда танлаб ўқиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга эътибор зарур бўлади. Фарзандларимизга “ширинликни кўп ема, ёқмайди”, “совуқ сув ичма, томоғинг оғрийди” деб огоҳлантирамиз-у, уларнинг руҳини озиқлантирувчи манбалардан нимани ўқигани, нимани ўқимагани маъқуллигини эслатиб туришни унутиб қўямиз.

Эртаклар – яхшиликка етаклар, дегани шунчаки гап эмас. Ҳаммамиз эртаклар ўқиб китобга ошно бўлганмиз. Болани китоб мутолаасига ўргатишни ҳаёт йўлларини ёритишга қиёслаш мумкин. Китобхонлик маданиятининг илк сабоқлари ҳам оилада олинади. Отам раҳматлик умрининг сўнгги йилларида тўқсон ёшга яқинлашиб қолганида ҳам китоб ўқишни қўймаган эди. Ўқибгина қолмай фарзандлар, набираларга сўзлаб ҳам берар, гоҳида таъсирланиб йиғлаб юборар эди.

Халқ орасида “Китоб кўрган одам” деган ибора бор. Бу илмли, оқ-қорани фарқига борадиган одам дегани. Баркамол авлод тарбияси барчамизнинг долзарб вазифамиз экан яхши инсонни камол топтиришда яхши ота-она ва яхши ўқитувчи билан бирга яхши китобнинг ҳам ўрни борлигини унутмаслигимиз лозим.

Таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларининг фондида ўқув адабиётлари билан бирга бадиий адабиётларни кўпайтириш керак. Чунки, бўлғуси мутахассис касб эгаси бўлиш билан бирга маънавий баркамол инсон бўлиши керак. Бу борада бадиий адабиётнинг ўрни беқиёс.

Ижод аҳлига кўрсатилаётган эътибор фахр туйғуларини ҳис қилиш билан бирга зиммамизга улкан масъулият юклайди. Зеро, китобхонлик маданиятини юксалтириш кенг жамоатчиликнинг, биринчи навбатдаги ижодкор зиёлиларнинг ҳам вазифасидир.

Китобга, мутолаага қизиқиш кўпчилигимизда оиладан, ота-она, ака-опаларимизнинг китоб ўқиганларини кўриб пайдо бўлган. Шу боис ҳам фарзандлар, набираларимга китоб олиб келиб беришни одат қилганман. Шундай пайтларда уларнинг қувончи ичига сиғмайди. Ҳатто, ҳали ўқишни билмайдиганлари ҳам талашишади, қатордан қолгиси келмайди. Буни кўриб маърифатли элнинг, зиёга интилган ва дунёга зиё улашган халқнинг фарзандлари-да, деб қувонаман. Ўқувчилик йилларимиз мактабимиз кутубхонаси гавжум масканлардан бири эди. Тез-тез китобхонлар анжуманлари, бирор асар ёки бирор ижодкор асарлари хусусида баҳс-мунозаралар бўлиб турарди.

Ҳозир баъзи одамлардан қандай китоб ўқиганлигини сўрасангиз “э, китоб ўқишга вақт қаёқда” деган жавобни эшитамиз. Ахир, ҳар куни уч-тўрт маҳал жисмимизни озиқлантиргани вақт топяп­мизку? Нега энди руҳимизни озиқлантиргани вақт тополмаймиз?

Ўқишдан тўхтаган фикрлашдан тўхтайди, дейди буюклардан бири. Яширишнинг ҳожати йўқ. Истиқлолнинг дастлабки йилларида кўпчилигимиз тирикчилик ташвиш­лари билан андармон бўлиб китобдан бирмунча узоқлашгандик. Шаҳар ва туманларимиздаги китоб дўконлари тижоратчилар ёки дорихоналарга ўрнини бўшатди. Шукур, бугун иқтисодиётимиз мислсиз даражада юксалди, қорнимиз тўқ, эгнимиз бут, дастурхонимиз тўкин, ҳаётимиз фаровон. Энди руҳимизни озиқлантириш, маънавиятимизни юксалтиришга эътибор ҳар қачонгидан катта бўлади.

Ривоят қилишларича, кекса отахон набираси билан ғарбий Кентуккининг тоғли ҳудудларида, дарё бўйида яшарди. Набира ҳар тонг бобосининг китоб ўқиб ўтирганини кўрар ва секин ёнига бориб, чўккалаб ўтирар, қулоқ солар эди. Аста-аста ўзи ҳам ўқишни ўрганди. Бир куни у:

— Бобо, мен ҳам сиздек ўқийман, аммо маъносини тушунмайман. Ўқиган жойларим тезда ёдимдан чиқиб кетади. Бундай ўқишдан нима фойда? — деб сўради.                     

Бобо саватдаги кўмирни печга солиб, набирасини ёнига чақирди:

— Мана бу саватни ол-да, дарёга бориб, бир сават сув келтир, - деди.

Набира бобоси айтганидек қилди, аммо уйга қайтгунча ҳамма сув саватдан оқиб кетди. Бобоси кулиб:

— Кейинги сафар тезроқ юришингга тўғри келади, — деди ва яна дарёга юборди.

Бола дарёдан сувни олибоқ, уйга югурди, лекин бу сафар ҳам ҳамма сув оқиб кетди.

Бола ҳансираб келиб, саватда сув келтириб бўлмаслигини, қанча уринмасин, сув саватдан оқиб кетаверишини бобосига кўрсатгиси келди. Яна саватни дарёга ташлади ва уни олиб, бор кучи билан югурди. Бобосининг олдига келганида саватда бир томчи ҳам сув қолмаган эди. Болакай ҳансираганича:

— Бобо, саватда сув келтириб бўлмайди! - деди.

— Ҳаракатим беҳуда кетди, деб ўйладингми, болам, саватга бир қарагин, - деди бобо набирасига.

Бола саватга қаради ва кўмир солинадиган қоп-қора, кир ва эски саватнинг ичи ва таши тоза бўлиб қолганини кўрди. Шунда бобоси унга:

— Болажоним, сен китоб ўқиганингда ҳам шундай ҳол юз беради. Сен ҳеч нарса тушунмаслигинг ёки эслаб қололмаслигинг мумкин, лекин уни ўқиганингда ички, ташқи томондан ўзгарасан, тозаланасан, - деди жилмайиб.

Чиндан ҳам, ўқиган китобларимиздаги воқеалар, қаҳрамонларнинг исми-шарифлари унутилиб кетганида ҳам мутолаанинг қалбларни поклаш, руҳимизни қувватлантиришдек таъсири ўз кучини йўқотмайди.

Бугунги кунга келиб китоб ўқиш камайгани рост. Лекин, бунинг сабаблари бор. Телетомошалар, видеофильмлар, сериаллардан, интернетдан, яна сони тобора кўпайиб бораётган кундалик ва ҳафталик нашрлардан маълум нарсалар топяпти одамлар. Қолаверса замон шитоби тез, ҳамма ҳаракатда, вақт ҳам етишмайди. Бундан ташқари китоб ҳам кўп. Сарасини ажратиб олишга қийналиб ҳам қолади китобхон. Яхши китоблар дўкон пештахталарида қолиб кетаётгани йўқ. 

Тизимли тарғибот тадбирларини кучайтириш китобхонлик маданиятини юксалтириш ва танлаб ўқиш кўникмаларини шакллантиришга шубҳасиз ижобий таъсир кўрсатади.

Инсон маънавий дунёсини бойитадиган бебаҳо манба – китоб доимий ҳамроҳимиз ва маслаҳатгўйимиз бўлсин. Инсон жисмини озиқлантириш учун овқатланади. Бу унинг яшаши, ҳаракатланиши, ишлаши учун қувват беради. Ана шу ҳаракат ва фаолиятнинг мазмун ва моҳият касб этиши учун инсон руҳини ҳам озиқлантириши керак. Руҳни озиқлантириш эса маънавий озиқ – ахборот, билим олиш, ақлу идрокни ривожлантириш эвазига бўлади. Инсон руҳини озиқлантирувчи манбаларнинг энг асосийси – китобдир. Тўғри бош­қа манбалар ҳам бор. Бироқ уларнинг ҳеч бири китобнинг ўрнини босолмайди. Буюк аждодларимизнинг бебаҳо маънавий мероси ҳам бизгача инсониятнинг бебаҳо ихтироси ва тенгсиз мўъжизаси бўлган китоб орқали етиб келганлигини эслашнинг ўзи унинг нақадар бебаҳо неъмат эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Report Page