Ховос туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда

Ховос туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ховос туман ҳокими У.Камоловнинг тегишли топшириқларига асосан тумандаги кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини барча йўналишлар бўйича белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш мақсадида туманда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ишларга Ховос туман ҳокимининг 1-ўринбосари, Ховос шаҳарча ҳокими Б.Бердиев бошчилигида туман ФВБ, туман Газ таъминоти бўлими, туман Электр тармоқлари бириктирилган бўлиб туманнинг барча ҳудудларида тегишли тартибда ишлар амалга оширилмоқда.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Аҳолининг турмуш даражасини оширишга, туманимиз аҳолисига муносиб турмуш тарзини яратиш, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаб жойида бартараф қилишга йўналтирилган ушбу ишларга кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бугунги кун ҳолатига 24 та ижтимоий объектларда,20 дан ортиқ кўп қавтли уйларда белгиланган тартибда ишлар олиб борилди ва тез орада туманнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page