МИЛЛАТЧИЛИК

МИЛЛАТЧИЛИК

@XovosXabarlari
foto:Google images

МИЛЛАТЧИЛИК — миллат айириш; ўз миллатининг ҳақҳуқукларини бошқа миллатлар ҳақҳуқуқидан юқори қўйиш, ўз эҳтиёжлари ва манфаатларини ўйлаб, бошқа миллатнинг ёки бошқа халқлар вакилларининг эҳтиёж ва манфаатларини назар-писанд қилмаслик. Миллатчилик миллий биқиклик, миллат-парастликка асосланиб, миллий низо, ихтилофларга сабабчи бўлади, жамият ҳаётини, тинчлик ва барқарорликни издан чиқариши мумкин. «Миллатчилик» ва «та-жовузкор Миллатчилик» тушунчаларини фарқлаш лозим. Миллатчилик ўз миллатининг манфаатларини юқори қўйишга интилиш орқали бир миллатни билиббилмай улуғлаб, бу билан миллий тотувликка хавф туғдирса, тажовузкор Миллатчилик жамиятдаги ҳамжиҳатликка очикданочиқ қарши чиқади. Миллатчилик айрим сохта миллатпарварлик ғояларига таяниб, миллий ўзлигини англаш билан боғлиқ миллий тил, миллий руҳият, миллий онг, миллий ғурур, миллиймаънавий қадриятлар ва ш. к. ни қурол қилиб олади. Аслида Миллатчиликда миллий ўзлигини англаш ётдир. Чунки миллий ўзлигини англаш ўз миллий хусусиятлари ва ўзига хосликни тан олиш билан бирга бошқа миллатларга хос барча фазилатлар ва қадриятларни ҳам эътироф этиш ва улардан фойдаланишни тақозо қилади. Миллатчиликнинг сиёсий тусда намоён бўлиши салбий оқибатлар келтириб чиқаради, давлат ва миллатнинг хавфеизлигигагина эмас, айни вақтда минтақавий, кенг кўламли хавфеизликка таҳдид солувчи кучга айланади. Тажовузкор Миллатчилик шовинизм, буюк давлатчилик шовинизми, ирқчилик, фашизм ғоялари б-н узвий боғлиқдир. Демократик жамиятда бундай Миллатчилик кўринишларига йул қўйилмайди. Кўп миллатли давлатлар жумласига кирувчи  Ўзбекистон  Республикасида ўзбеклар билан бир каторда уз маданияти ва анъаналарига эга булган 100 дан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қилади. Уларнинг мамлакат аҳолиси умумий таркибидаги улуши 20 фоиздан ортиқрокдир. Бундай шароитда бир халқни бошқасига қарама-қарши қўйиш, миллий устунлик қилиш йўлидаги ҳар қандай уринишларнинг олдини олиш муҳимдир. Шунинг учун ҳам мамлакат Конституциясида «Ўзбекистон Республикаси ўз худудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари хурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади», деб ёзиб қўйилган.

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Ховос туман бўлинмаси

Report Page