Ховос туманида замонавий асфалт-бетон заводи ишга тушурилди

Ховос туманида замонавий асфалт-бетон заводи ишга тушурилди

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Мамлакатимизда барча соҳаларда илғор лойиҳалар эвазига тизим самарадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, қурилиш соҳасида, айниқса йўл қурилиши соҳасига эътибор кучайтирилмоқда. Соҳа ривожи учун чет эл технологиялари ҳам жалб этилмоқда. Албатта ушбу соҳа ривожланишида тайёр маҳсулотларни сифатли ва тезкор равишда ишлаб чиқариш энг мухим омил хисобланади. Бугунги кунда энг замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича қурилиш соҳаси энг аввалги ўринларда десак адашмаган бўламиз. Хозирги кунда биргина Ховос туманининг ўзида ушбу соҳада эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Яқиндагина Хитойдан келтирилган ЗАП 120 русумли асфалт-бетон ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий технология бугунги кунга келиб асфалт-бетон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошлади.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Шуниси эътибор лойиқки, ушбу заводнинг қурилиш ишлари жорий йилнинг 15 июль санасида бошланиб жудахам қисқа муддатда яъни 13 август куни ишга туширилди. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 4 млрд 60 млн сўмни ташкил қилади ва М-34 Тошкент-Душанбе йўналишининг 145-152 км оралиғидаги реконструкция ишларини амалга ошириш учун 90 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Ушбу янги лойиҳа орқали туманимиздаги 20 дан ортиқ ишсиз аҳолиси иш билан таъминланди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ушбу завод туманимиз йўлларини равон бўлишида ўзининг улкан хиссасини қўшишига ишонамиз

Ховос туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page