Ховос тумани ҳокими Камолов Учқун Ибрагимович қишлоқ хўжалигидаги кечиктириб бўлмас ишларни соҳа ҳодимлари билан биргаликда муҳокама қилдилар

Ховос тумани ҳокими Камолов Учқун Ибрагимович қишлоқ хўжалигидаги кечиктириб бўлмас ишларни соҳа ҳодимлари билан биргаликда муҳокама қилдилар

XovosXabarlari
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Пахта – жуда мўжизакор ўсимлик бўлиб, у чиқиндисиз махсулотлар беради. Бобо деҳқон фермерларимиз кузда ерни шудгорлаб, айрим хўжаликлар яхоб суви бериб эрта бахорда Аллоҳ таолодан барака тилаб синалган, унимдор, толаси сифатли бўлган чигит уруғини экиб, не машаққатлар билан ундириб, парвариш қилиб мўл хосил етказишга харакат қиладилар. Хозирги кунда Ховослик фермерлар ҳам пахтага сўнгги агротехник тадбирларни амалга ошириш жараёнида. Бугун Ховос туман ҳоким У.Камолов Пахтакор СИУ ҳудудида амалга оширалаётган ишлар билан танишиш мақсадида ушбу СИУдаги фермерлар билан учрашдилар. Йиғилишда пахта етиштиришда сўнгги агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга жиддий эътибор бериш ҳамда хозирги кунда бўш турган ерларга жорий йилнинг 20 август санасига қадар буғдой экиш масалалари муҳокама этилди. Бундан ташқари пахта йиғим-теримга жалб қилинадиган техникалар ва уларнинг хозирги кундаги ҳолати ҳамда пахта далаларига сўнгги агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ховос туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page