Ёшлар бандлигини таъминлаш – долзарб масала

Ёшлар бандлигини таъминлаш – долзарб масала

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ёшларни иш билан таъминлаш бугунги куннинг долзарб муаммоси эканлиги барчамизга маълум. Мамлакатимиз рахбарининг “Фуқароларга балиқ эмас, қармоқ берайлик” қабилидаги нутқини амалда бажариш мақсадида бир қатор ҳамюртларимиз иш билан таъминланди. Республикада ҳар йили аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тасдиқланадиган дастурларни амалга ошириш, бўш ва квоталанадиган иш ўринларига ишга жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш, ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларини ривожлантириш борасида таъсирчан чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан Ховос туманида ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш ҳусусан ёшлар бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса жорий йилда таълим даргоҳларини тамомлаган, кам таъминланган сифатида рўйхатда турган оила фарзандларини иш билан таъминлаш туман ҳокимлигининг устувор вазифалари этиб белгиланган.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Белгиланган вазифаларни ўз ўрнида бажариш мақсадида туманимиз ҳокими У.Камоловнинг топшириқлари асосида жойларда ишсиз ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан индивидуал суҳбатлар олиб борилмоқда. Ўтказилаётган ушбу тарғибот ишларини самараси ўлароқ бугунги кунда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектларига ишсиз ёшларимиз ишга жойлашмоқда. Шундай тадбиркорлардан Бек кластер Қўшма корхонаси томонидан ташкил этилган "Ховос иссиқҳонаси" номи билан фаолият юритаётган ижтимоий иссиқхонадир. Ушбу тадбиркорлик субъекти жами 20 та 10 сотихли жами 2 га майдонни эгаллаган ва 46 нафар фуқаролар иш билан таъминланган шундан 30 нафари ёшларни ташкил этади. Бундан ташқари ушбу тадбиркор томонидан Хитой давлатидан тез орада янги технологияларни жалб қилган ҳолда яна шундай 202 та иссиқҳона ташкил этиш режалаштирилган. Бундан кўриниб турибдики, ушбу иссиқҳонага ўртача ҳисобда 200 нафардан ортиқ ишчи кучи зарур бўлади.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Шунингдек, ёшларнинг ишчанлик фаоллигини ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида туман ҳокимининг ўринбосари О.Донабоев томонидан туманимизнинг Пахтакор МФЙ ҳудудида "Business like group" билан Ашуралиев Ботирали томонидан ташкил этилган совун ишлаб чиқариш цехининг ишлаш қобилияти ва келажакда цех фаолиятини кенгайтириш ва бу билан янги иш ўринларини яратиш мумкин бўлган истиқболли лойиҳаларини қўллаб қувватлаш мақсадида цех фаолияти кўздан кечирилди ва керакли тавсиялар берилди. Ўз ўрнида цех фаолиятини кенгайтириш билан боғлиқ бўлган бир қатор муаммолар яъни кредит ва цех учун жой ажратиш билан боғлиқ камчиликлар бартараф этилди.

Ховос туманида ёшлар муаммолари билан ишлаш, айниқса, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қилинаётган тизимли ишлар албатта ўз самарасини беришига ишонамиз.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page