Ховос тумани ҳокими У.Камолов Ховос шахарчаси ҳудудидаги мактабларни кўздан кечирди

Ховос тумани ҳокими У.Камолов Ховос шахарчаси ҳудудидаги мактабларни кўздан кечирди

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бугун, 6 август куни Ховос тумани ҳокими У.Камолов туман марказидаги умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим-тарбия жараёнларини самарали ташкил этиш бўйича яратилаётган имкониятлар, янги ўқув йилига тайёргарлик, муассасаларда амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Умумтаълим мактабларида янги ўқув йилига тайёргарлик карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда жадал олиб борилмоқда, синфхоналар янги ўқув йилига шай ҳолатда сақланмоқда.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Кўздан кечирилган барча мактабларда ўқув хоналарини янги ўқув йилига, куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилган.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Камолов Учқун Ибрагимович мактаблардаги қурилиш жараёнлари билан танишиб, ўқувчи ва ўқитувчилар учун муносиб шароитлар яратиш, мактабларимизни замонавий қиёфага эга бўлиши бўйича тумандаги ижтимоий соҳа ҳодимларига ўзининг тавсияларини берди.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page