Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ховос туманида бўлдилар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ховос туманида бўлдилар

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ховос туманида ташриф буюришди, уларга туман ҳокимининг 1-ўринбосари З.Бабаев ҳамрохлик қилдилар.
Ташрифдан асосий мақсад тадбиркорлик субъектлари ҳамда қишлоқ ҳўжалиги вакиллари билан учрашиб Ўзбекистон   Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари асосида уларга берилаётган имтиёзларнинг жойлардаги ижро этилиши ҳолатини мониторинг қилиш бўлди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги
фото: Ховос тумани ҳокимлиги
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ташриф давомида:
- ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми 50 фоиздан кўпроққа камайган микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларга 2020 йил 31 декабрга қадар айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича — уларни кейинчалик 12 ой давомида ҳамда ижтимоий солиқ бўйича — уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилганлиги ҳолатини (нечта тадбиркорлик субъектларига ва қанча маблағ доирасида имтиёз берилганлигини);

- 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммасини базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтирилганлиги ҳолатини ўргандилар.
Шу билан бирга давлатимиз томонидан уларга берилаётган имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боришди.

Ховос туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page