Ховос туманида “Бахтли оила” лойиҳасини амалга ошириш механизими тегишли ташкилотлар ўртасида белгилаб олинди

Ховос туманида “Бахтли оила” лойиҳасини амалга ошириш механизими тегишли ташкилотлар ўртасида белгилаб олинди

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Сирдарё вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган 2020 йил 22 майдаги №-03-1-57-сонли чора-тадбирлар дастурига мувофиқ 26 майдан 26 июнга қадар ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилаларни яраштиштириш мақсадида вилоят бўйича “Бахтли оила” лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Берилган топшириқ ижросини самарали амалга ошириш мақсадида Ховос туманидаги тегишли ташкилотлар раҳбарларини жалб қилган ҳолда ушбу лойиҳани амалга ошириш механизми белгилаб олинди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ушбу лойиҳани амалга ошириш туманимизда 5-6 июнь кунлари режалаштирилган бўлиб хозирда тегишли тартибда ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад ажрим ёқасида турган оилаларни аниқлаб уларни яраштириш, жамиятни мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш, ёш оиларни самарали қўллаб қувватлашдан иборат.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ушбу лойиҳани амалга оширишда Карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни зали ва камида 20 та индивидуал суҳбатлашиш хоналари мавжуд бўлган манзилни олдиндан тайёрланди ва лойиҳа жараёнига туманимом хатиби, туман отинойилари, туманимиз олдида обрў-эътиборли нуронийлар, фуқаролик суди судьялари, тажрибали психологлар жалб этилган.

Ховос туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page