Ховос туманида ишсиз аёллар малакали ҳунармандларга бириктирилган ҳолда “Устоз-шогирд” анъаналари йўлга қўйилади

Ховос туманида ишсиз аёллар малакали ҳунармандларга бириктирилган ҳолда “Устоз-шогирд” анъаналари йўлга қўйилади

@XovosXabarlari
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Темирйўлчилар маданият саройи фаоллар залида 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сонли Президент фармонининг Ховос туманидаги ижроси юзасидан семинар бўлиб ўтди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Семинар ишида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги маъсуллари К.Норқулова, М.Абдукаримова ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг томорқа, оила, хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари қатнашдилар.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Семинар давомида ҳудудда ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари, "Саломатлик мактаби" фаолияти доирасида туманда олиб борилаётган ишлар, “Uz hunarmand-ta’lim” лойихасини кенг жорий қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди ва масъулларга топшириқлар берилди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Шунингдек, ишсиз аёллар рўйхатини шакллантириш ва уларни кўп йиллардан буён ҳунармандчилик билан шуғулланиб келган малакали ҳунармандларга “Устоз-шогирд” йўналишида бириктириш бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди. 

Ховос тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page