Xiaomi

Xiaomi


Xiaomi’нинг сирли Redmi смартфони суратларда: уч модулли камера ва дактилоскопли экран!

Тасдиқланган маълумотларга қараганда, «хитойча Apple»нинг навбатдаги – Mi 9флагмани учта объективга эга бош камера билан жиҳозланади. Кейин эса Xiaomi’нинг арзон смартфонлари – Redmi туркумидаги қурилмаларда ҳам шу ечим қўлланиши мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9 янги суратларда: экрани ярим доирасимон «кемтик»ли!

iGeekphone ресурси худди шундай Redmi смартфонининг суратларини эълон қилди. Тўғри, булар норасмий рендерлар, аммо уларда акс этган девайс айни шу туркум смартфонлари дизайнида. Эҳтимол, Redmi 7 айнан шундай ёки шунга ўхшаш қилиб чиқарилар.

Миш-мишларга қараганда, мазкур смартфоннинг Magic Screen турига мансуб ромсиз экрани диагоналига 6,1 дюймлик ўлчамда бўлиб, бармоқ изи сканери ҳам унга интеграция қилинади.

Qualcomm Snapdragon 710 чипи базасида ишловчи Redmi 7’нинг тезкор хотираси 4-6 гигабайт, доимийси эса 64-128 гигабайт бўлиши кутилмоқда. Унинг 4000 мА/соатлик аккумуляторига эса тезкор қувватлаш технологияси ҳам жорий этилади.

ЎҚИНГ: 120 доллардан бошланувчи Xiaomi Redmi 7 хусусидаги биринчи маълумотлар ва расмлари билан танишинг!

Xiaomi Redmi 7’нинг асосий камераси 5, 8 ва 22 мегапикселлик сенсорлардан биорат бўлса, олд камера датчиги 22 мегапикселлидир. Уларга тасвирни оптик барқарорлаштириш тизими жорий этилиши ҳақида ҳам гап-сўзлар юрибди, лекин бунга ишониш қийин. Аммо «сунъий идрок» технологияси бу смартфоннинг камерасида ҳам, бошқа тизим ости элементларда ҳам кўпроқ жой олиши айтилмоқда.

Бундай смартфоннинг қачон тақдим этилиши ҳамда нархи ҳақида ҳозирча бирор нима дейиш қийин. Xiaomi’нинг жаҳон бозорига аллақачон тақдим этилган аксарият смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд. Дўконимизга янги келган, ҳали қуйидаги нархномамизга кирмаган мобил кинотеатр – Mi Max 3 фаблетини бўлса 2 188 000 сўмэвазига сотиб олишингиз мумкин.


Report Page