Xavfsizlik

Xavfsizlik

@Jizzax

Жиззахдаги фожиа юзасидан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида махсус мажлис ўтказилди

Жиззахдаги фожиа юзасидан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида махсус мажлис ўтказилди

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Бош вазир Котибиятига дам олиш масканларида бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида ҳудудлардаги барча аттракционларни давлат назоратидан ўтказиш бўйича сўровнома юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида шу йилнинг 28 июнь куни Жиззах шаҳар, “Наврўз” маҳалласи ҳудудидаги “Истиқлол” болалар истироҳат боғидаги ЯТТ “Маматқулов Бурхон”га тегишли бўлган “Учар ликопча” аттракционининг узилиб кетиши оқибатида ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса муҳокама қилинди.

Муҳокамада жойидан олинган ҳужжатлар ва воқеа тафсилотлари батафсил таҳлил қилинди. Таҳлил натижалари асосида дастлабки воқеага сабаб бўлган омиллар санаб ўтилди.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг раис в.б. Б.Гулямов ва қўмитанинг тегишли раҳбар ва мутахассислари иштирокида ўтказилган муҳокамада сўзга чиққанлар бир овоздан мазкур воқеа юзасидан қатъий чоралар кўрилиши зарурлигини айтишди.

Хусусан, дам олиш масканларида мазкур ва шунга ўхшаш бахтсиз ҳодиса ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида ҳудудлардаги барча аттракционларни зудлик билан давлат назоратидан ўтказилиши кераклиги таъкидланди.

Мажлис якунида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисига, шунингдек, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Котибиятига дам олиш масканларида бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида ҳудудлардаги барча аттракционларни давлат назоратидан ўтказишбўйича сўровнома юборилди. Унда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар, Маданият, Ички ишлар вазирликлари ва “Ўзэнергоназорат” инспекцияси ваколатли вакиллардан иборта ишчи гурухлар тузиш ҳамда аттракционларни назоратдан ўтказиш бўйича тегишли фармойиш чиқариш назарда тутилган.

Воқеа жойида махсус коимиссия томонидан текшириш ишлари бошланди.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг
ахборот хизмати

ЎзА

@Jizzax


Report Page