#WhatsApp’
All sessions terminated successfully.WhatsApp’да хабарларни турли форматларда ёзишни ўрганамиз
Дунё бўйлаб бир ярим миллиарддан ошиқ аудиторияга эга бўлган WhatsApp мессенжери тобора такомиллаштириб борилмоқда. Жумладан, яқинда унга аудио- ҳамда видеоконференция функциялари ҳам жорий этилган.
Хўш, WhatsApp’да ўзингиз ёзаётган хабарни ёки унинг маълум бир қисмини турли (масалан, тўқранг, курсивли ва ҳоказо) форматларга солишни истайсизми? Бунинг йўли осон – ўша матннинг боши ва охирига тегишлича махсус белгиларни қўйсангиз бас.
Масалан, бирор матнни тўқранг қилиш учун унинг аввали ва охирига юлдузча (*) белгиси қўйилади:
Курсивли форматга келтириш учун эса матнни боши ва сўнгидан пастки чизиқча (_) билан белгилаш керак:
Ҳарфларнинг устидан (белидан) чизилган бўлиб чиқиши учун, матннинг икки томонидан тильда (~) белгисини қўясиз:
Матндаги ҳарфларнинг эни бир хил катталикда (бир хил кенгликда) бўлиши учун керакли матннинг олдига ва кейнига учтадан апостроф (`) қўйиш зарур:
Шунингдек, форматлашнинг юқорида кўрсатилган турларидан бир нечтасини бирваракайига қўлласа ҳам бўлади. Масалан, матнни тўқранг курсивлиҳарфда ёзиш учун, уни икки томонидан ҳам юлдузча, ҳам пастки чизиқча билан чегаралайсиз:
Ушбу усуллар WhatsApp’нинг барча иловаларида ҳам, WhatsApp Webинтерфейсида ҳам ишлайди.
Дарвоқе, мазкур мессенжерни юклаб (ёки янгилаб ) олиш учун «яшил роботчали» девайслар соҳиблари мана бу, «тишланган олма»ли гаджетлар эгалари эса мана бу ҳаволалар орқали ўтишлари мумкин.