Ҳиндистонда WhatsApp’даги ёлғон хабар тиланчиларнинг дўппосланишига сабаб бўлди

Ҳиндистонда WhatsApp’даги ёлғон хабар тиланчиларнинг дўппосланишига сабаб бўлди

Kun.uz
Фото: Danish Ismail / Reuters

Ҳиндистонда 50-60 кишидан иборат оломон WhatsApp’да ёлғон хабар олингандан кейин бир неча айбсиз кишиларни дўппослади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Мадха-Прадеш штатида яшовчи баъзи одамлар мессенжер орқали ҳинди ёзувида хабар олишган. Хабарда штатда тиланчилар кўринишида 500 киши юриб, одамларни ўлдириб, уларнинг тана аъзоларини олишаётгани айтилган. Мактуб муаллифлари фойдаланувчилардан бу хабарни танишларига юборишни сўрашган.

Маҳаллий полициячилар сохта хабарлар юборилаётган WhatsApp гуруҳларига аъзо бўлиб, ушбу хабарларни 3 эркак юбораётганини аниқлашган. Ҳозирда бу кимсалар ҳибсга олинган.

Бундан аввалроқ ҳам Ҳиндистондда 2 киши худди шунга ўхшаш ёлғон хабар туфайли оломон томонидан беаёв калтакланиб, олинган жароҳатлардан ҳалок бўлганди. 

Report Page