Тор йўлни тўсиб қўйган қум-шағал ва ғишт олиб ташланди

Тор йўлни тўсиб қўйган қум-шағал ва ғишт олиб ташланди

Buxoro.uz

Шу йил 6 декабр куни ижтимоий тармоқда Бухоро шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги тор кўчалардан бирида яшовчи аҳоли вакили номидан йўлнинг қум-шағал ва ғиштдан тўсилиб қолгани, йўловчиларга ғов бўлаётган бу тўсиқни олиб ташлаш ҳеч кимнинг хаёлига келмаслиги танқид остига олинди.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги масъуллари мазкур манзил, яъни Ж.Икромий маҳалла фуқаролар йиғинидаги Л.Бобохонов кўчасида бўлишганида, хусусий тадбиркорлар Ў.Қудратов ҳамда С.Ғафуров қўли остидаги “Асл” ва “Сухроб Барзу” меҳмон уйларида таъмирлаш ишларини олиб боришаётгани муносабати билан тор кўча қурилиш ашёларига тўлиб қолгани аён бўлди.

Хусусий тадбиркорлар айнан хорижий меҳмонлар оқими бироз камайган шу кеча-кундузда зарур таъмир ишларини ўтказиб олишни мўлжаллашган экан. Ж.Икромий МФЙ раиси Р.Камолов иштирокида меҳмонхоналар эгаларидан тушунтириш хатлари олиниб, шу куниёқ муаммо бартараф этилди ва йўловчилар талаби қондирилди.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати 

Report Page