Велосипед
@fayzboguzОломон ҳақида фалсафий эртак
Болакай музқаймоқ ялаб ўтирганча велосипед талаб қила бошлади. Отаси музқаймоқни олиб қўйди. Бола энди музқаймоғи учун дод деди. Ота музқаймоқни қайтариб берди. Бола хурсанд бўлиб шукроналар билдирди. Ҳаммаёқ раҳматга тўлиб кетди. Велосипед унутилди. Бир озга бўлса-да қулоғи тинчиди отанинг.
© Маҳмуд Усмон
t.me/fayzboguz