Конституция ва ёшлар

Конституция ва ёшлар


Бухоро шаҳридаги 19-умумтаълим мактабида Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишлаб ҳуқуқий саводхонлик тадбири бўлиб ўтди.

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари иштирокидаги тадбирда Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш билан бирга, уларда ватанпарварлик туйғусини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

Тадбирда ўқувчилар Конституциямизнинг яратилиш тарихи, моддалари, жамият ва шахс ҳаётидаги аҳамияти ҳақида янада кенг маълумотга эга бўлдилар.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат)

Report Page