ОТ СПОРТИ — БОЁВУТ ТУМАНИ

ОТ СПОРТИ — БОЁВУТ ТУМАНИ


Ўзбекистон Республикаси президентининг "Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида олиб борилаётган тадбирлар давом этмоқда. Куни кеча Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси, Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси, Сирдарё вилояти чавондозлар мактаби ҳамда Сирдарё вилояти йилқичилик ва от спорти федерацияси билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти Боёвут туманида Истиқлол МФЙда жойлашган 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби майдонига мактаб ўқувчилари ва маҳалладаги уюшмаган ёшларни жалб қилган ҳолда ёшларга отнинг хусусиятлари, от миниш, эгарлаш ва уни жиловлашга ўргатилиб, парвариш қилиш ва боқиш сир-асрорлари тушунтирилди ва от устида кураш ҳамда от пойгаси бўйича мусобақалар ўтказилди.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар томонидан қурол-аслаҳалар ҳамда ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиш этилиб, фаол иштирок этган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.


Report Page