Давлат хизматлари марказларининг ёш ходимлари ўзаро беллашдилар

Давлат хизматлари марказларининг ёш ходимлари ўзаро беллашдилар


Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан республикамизда ўтказилаётган “Ёшлар ойлиги” доирасида  соҳадаги иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида “Энг фаол давлат хизматчиси”, “Энг билимдон давлат хизматчиси” каби танловлар ташкиллаштирилди ва ҳозирги пандемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда вебинар тарзида ўтказилди.

Танлов иштирокчиларининг соҳага оид билим ва кўникмалари, дунёқараши ва вазиятдан тўғри чиқа олиши, мурожаатчилар билан ишлашда қўл келадиган сифатларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

 “Энг фаол давлат хизматчиси” танловида 1-ўринни Сардоба тумани Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси Фурқат Мирзахатамов, 2-ўринни Ховос тумани Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси Усмонали Латипов,  3-ўринни Оқолтин тумани Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси Дониёр Мангитов эгалладилар.

“Энг билимдон давлат хизматчиси” танловида эса ғолиблик Гулистон шаҳар Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Сарвар Тўрабековга насиб этди. 2-ўринга Боёвут тумани Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси Ғанишер Омонлиқов,  3-ўринга Сирдарё тумани Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси Элшод Хурсанов лойиқ деб топилди.

Ғолиблар Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Дарҳақиқат, ахборот технологиялари асри ёш кадрлардан жуда кўп ўқишни ва ўрганишни талаб қилади.

Аслидабилимолишниистаганинсонҳечкачонвақтвамаконтанламаган. Карантин давридаҳамўзбилимкўникмаларини онлайн тарздатурли вебинарларда ошириб бораётгансоҳаходимларига ва албатта ўтказилган танлов ғолибларига омадлар тилаймиз.


Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати.




Report Page