“Биз тоза Чимён учун” акцияси

“Биз тоза Чимён учун” акцияси


Бугунги кунда экология билан боғлиқ муаммолар глобал кўриниш касб этиб, муайян шароитга мослашган бир бутун экотизим йўқолиб кетишига олиб келаётгани ва бунга, биринчи навбатда, антропоген омиллар сабаб бўлаётгани жаҳон аҳлини ташвишга солмоқда.

Албатта, инсоният тамаддунининг барча босқичларида сайёрамиз табиий бойликлари, ҳайвонот ва наботот олами инсон ҳаётий фаолияти учун зарур эҳтиёж манбаи бўлиб келган. Техника ва технология, саноат юқори даражада ривожланган ХХI асрда экология, биохилма-хилликни асраш, табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммолар бир минтақа ёки бир мамлакатгагина эмас, балки барча қитъаларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Дарҳақиқат, инсоният олдидаги долзарб вазифалардан бири — атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатга оқилона муносабатда бўлиш, флора ва фауна оламини асраб-авайлаш, глобал экологик инқирозга йўл қўймаслик ҳисобланади. Ахир экологлар яқин 50 йилда сайёрамизда миллионлаб йиллар давомида шаклланган биологик хилма-хиллик қарийб 50 фоизга камайиши ва бу аянчли оқибатларга олиб келиши ҳақида бизни бежиз огоҳлантирмаяпти. Буни сайёрамизда инсон томонидан ҳосил қилинган чиқинди миқдори табиий пайдо бўладиган миқдорга нисбатан 2 минг баробар кўплигидан ҳам англаш мумкин.

Албатта атроф-муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмайди. 

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда экология, атроф-муҳит муҳофаза қилиш, табиий биохилма-хилликни сақлаш, ер ости ва ер усти бойликларидан фойдаланишни тартибга солиш, қаттиқ ва маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш каби масалалар долзарб аҳамият касб этмоқда.

Акция давомида ўтказилган “Очиқ осмон остида экомактаб” машғулотлари ва маҳорат дарслари барчада бирдек қизиқиш уйғотди.

Тадбир якунида “Биз тоза Чимён учун” экологик акцияда фаол иштирок этган бир гуруҳ иштирокчиларга эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.


Ўзбекистон Экологик партияси Матбуот хизмати



Report Page