Шундай қийин вазиятда биз юртимиз ҳамда вилоятимиз отаси билан биргамиз!

Шундай қийин вазиятда биз юртимиз ҳамда вилоятимиз отаси билан биргамиз!


Хозирги карантин пайтида республикамизда эпидемиологик вазият мураккаблигича сақланиб келмоқда. Мен оддий фуқаро сифатида Президентимиз мана шундай синовли кунларда Ўзбекистон аҳлини ваҳимага тушмасдан, бирдам, баҳамжихат бўлишга ундаётганидан қувондим. Юртимизда коронавируснинг олдини олиш бўйича ҳар куни аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари соҳа раҳбар ва ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. Биз чинакамига Юртимиз, вилоятимиз отаси билан фахрланамиз. Бошқа давлат раҳбарлари ушбу касалликка чалинганларни керак бўлса отиб ташлашга рухсат бераётган пайтда, бизнинг давлатимиз раҳбари халқни бирдамликка чақириб, тез орада бу вирусдан қутилишимизни айтмоқда. Ҳеч қайси давлатда бундай фидокор, халқини ўйлайдиган, севадиган инсон бўлмаса керак. Шу сабабли, мен қолаверса, маҳалламиз фуқаролари, аввало, Юртбошимиз ва вилоятимиз ҳокими Ғофуржон Ғаниевичга ўз рахматимизни етказмоқчимиз. Халқимиз, оилалари бахтига ҳамиша омон бўлсинлар.

Шу ўринда вилоятимизда бўлаётган ҳар бир янгиликларни тўғридан-тўғри ёритиб бораётган https://t.me/Yangi_Sirdaryo расмий канали ижодкорига ҳам рахмат демоқчимиз. Айнан шу канал орқали вилоятимизнинг туман ва шаҳарларида амалга оширилаётган ишлардан бохабар бўлмоқдамиз. Аллоҳдан мана шундай фидокор, халқини севадиган инсонларни асраб-авайлашини сўраб қоламиз. Юртимиз ҳамиша тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Тез орада юртимизга келган ушбу вирусдан ҳалос бўлайлик.


Қ.Юлдашев
Каналимиз обуначиси


Report Page