Режадаги ишлар Боёвутда

Режадаги ишлар Боёвутда

Bahtigul Xidiraliyeva

Вилоят ҳокими  Ғ.Мирзаев ишчи гуруҳи билан Боёвут шаҳарчасидаги бунёдкорлик ишлари ҳамда туманнинг марказий кўчаси, деҳқон бозорида бўлиб, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли масъулларга ўз кўрсатма ҳамда тавсияларини берган эди.

Хабар берганимиздек, бугун вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Ибрахимов ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари Боёвут туманига ташриф буюриб, штаб фаолияти ва Боёвут шаҳарчасига кириб келувчи “Гулистон ш. – Боёвут т” йўналишидаги 4R-30 автойўли бўйида жойлашган аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда тадбиркорлик субъектларига тегишли биноларни замонавий кўринишга келтириш бўйича эскиз-лойиҳаларини кўздан кечирди.

Шундан сўнг, Боёвут туманида истиқомат қилаётган ёрдамга муҳтож оилалар, таъмир талаб кўчалар ва бир қатор амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режалаштирилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Ибрахимов аниқланган камчиликлар юзасидан мутасадди раҳбарларга керакли кўрсатма ва топшириқларни берар экан шундай деди: - Бугун туманда аниқланган камчиликлар албатта ўз ечимини топиши зарур, Боёвут аҳли бизнинг ишлардан норози бўлиши керак эмас.


Хусусан, "Барча эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсаси берилади".


Вилоят ҳокимлиги қурилиш котибияти матбуот хизмати.



























Report Page