3-Сектор раҳбари Оқолтин туманининг чекка бир маҳалласида тунаб қолди

3-Сектор раҳбари Оқолтин туманининг чекка бир маҳалласида тунаб қолди


Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 10 январ санасида 3-сектор раҳбари Шавкат Мавлянов Оқолтин туманининг "Андижон" маҳалласида тунаб қолган.

Шавкат Мавлянов "Андижон" маҳалласида аҳоли билан учрашиб, бир қатор муаммоларни тинглаган ва ушбу муаммоларнинг ижобий ҳал этиш чораларини кўрган.

Шунингдек, маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли учун кўмир ҳамда суюлтирилган газ баллонлари етказилган. Қолаверса, маҳаллада жойлашган 12-умумтаълим мактаби ва 3-сонли мактабгача таълим муассасига бориш йўлларига ҳам тош-шағал тўкилиб, текисланган.

3-сектор раҳбари, муаммоларни жойида ва ўз вақтида бартараф этгандан сўнг, маҳалладаги хонадонларнинг бирида яшовчи ёши улуғ инсондан дуо олиб, шу хонадонда тунаб қолган.



Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА

Report Page