UZTELECOM ва STARS RETAIL'дан танлов!

UZTELECOM ва STARS RETAIL'дан танлов!


Сиз малакали дизайнермисиз ёки бу соҳага энди қадам қўйдингизми? Сизда ўз истеъдодингизни намоён этиш учун ажойиб имконият мавжуд!

UZTELECOM «Сизнинг юлдузли онларингиз келди» деб таъкидлайди! Ўз ижодингизни намоён этинг ва UZTELECOM ҳамда STARS RETAIL'нинг ноёб совғаларига эга бўлинг!

Бунинг учун нима қилиш керак? Компаниянинг тариф режалари ҳамда хизматлари ҳақида ижодий, маълумотларга бой, сифатли видеоролик тайёрланг ва қуйидаги совринларга эга бўлинг:

  • 1-ўрин: 3-тоифадаги олтин рақам учун сертификат ва Samsung A50 смартфони;
  • 2-ўрин: 4-тоифадаги олтин рақам учун сертификат ва Samsung Galaxy Active ақлли соати;
  • 3-ўрин: 5-тоифадаги олтин рақам учун сертификат ва Samsung Galaxy симсиз қулоқчинлари.

Демак, танлов шартлари:

  • Инстаграм ижтимоий тармоғидаги UZTELECOM ҳамда STARS RETAIL саҳифаларига обуна бўлинг: @uztelecomuz, @stars_retail.uz;
  • UZTELECOM инстаграм саҳифасида танлов эълонига лайк босинг ва 3 нафар дўстингизни белгиланг;
  • Компания томонидан тақдим этиладиган хизматлар ёки тариф режалар ҳақида 15 сониядан 2 дақиқагача бўлган видеоролик тайёрланг ва уни #UZTELECOMGIFTS хештеги остида ўз саҳифангизда жойлаштиринг.

Энг асосий ЮТУҚ бу – сизнинг ижод маҳсулингиз муаллифлик ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда Компания томонидан кенг тарғиб қилинади. Бу эса cизнинг видеоролигингизни бутун Республика томоша қилишини англатади.

  • Танлов 2020 йилнинг 21 декбридан 2021 йилнинг 21 январига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилади. Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи, вояга етган фуқаролар (жисмоний шахслар)га рухсат этилади. Шунингдек, ўз профилингизда рекламанинг маҳфийлик созламаси «Барча учун мавжуд» ҳолатида бўлиши шарт.

Батафсил шартлар ҳақида бу ердан билиб олинг ва иштирок этишга шошилинг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page