Uzbekistan

Uzbekistan

@Tv_uzbek

СИРДАРЁДА ЎН ИККИТА БАЛИҚ ЙИГИРМА ТЎРТ МИЛЛИОНГА ТУШДИ


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг хабар беришича, ҳозирги кунда ноқонуний балиқ овлаш – браконьерлик билан шуғулланиш авжи паллага чиққан.


Қўмита томонидан Сирдарё вилоятида ўтказилган тадбирда ноқонуний балиқ овлаш ҳолати аниқланган. Сирдарё вилояти Гулистон туманида истиқомат қилувчи фуқаролар А.Абдурахмонов ҳамда Н.Хасанов Сирдарё дарёсининг Гулистон туманидаги “Боёвут” жамоа хўжалиги ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида ноқонуний йўл билан балиқ тутаётган пайтда Бионазорат инспекторлари томонидан тўхтатиб қолинган.


Аниқланишича, шоввозлар балиқ овлаш мақсадида оддий қармоқ эмас, балки нафслари ҳакалак отиб, электр қармоқдан фойдаланган. Текширувлар натижасига кўра, жами 12 дона балиқ овланган. 


Афсуски, электр қармоқдан фойдаланиш натижасида табиат неъматларига беписандлик билан қараш, уларни асраб-авайламаслик умумий ҳисобда 24 413 325 сўм миқдорида зарар етказилишига олиб келган.


Report Page