Uzbekistan

Uzbekistan

@uzbekistanofficial

БОШ ВАЗИР АБДУЛЛА АРИПОВ SIEMENS ДЕЛЕГАЦИЯСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ



Siemens компаниясининг Россия ва Марказий Осиё бўйича президенти Дитрих Мёллер бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов делегация аъзоларини қабул қилди. Учрашув давомида энергетика, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалар бўйича лойиҳалар муҳокамаси бўлиб ўтди.


Шунингдек, Siemens делегацияси "Ўзбекнефтегаз" МХК бошқаруви раиси Улуғбек Саидов билан ҳам учрашишди. Музокаралар мобайнида технологик ҳамкорлик режаси ва Қашқадарё вилоятида синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқариш заводининг қурилиши каби масалалар муҳокама қилинди.


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбарияти билан учрашув пайтида эса темир йўлларни, шунингдек, "Чуқурсой" бекатини автоматизациялаш лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.


Report Page