Uzbekistan

Uzbekistan

T.me/Uzbekistanuz

Самарқандда ука акасини болта билан яралаб, сўнг келинойисини ўлдирди

 

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани, Кумуштола кўчасидаги Шукуровлар хонадонида 14 март куни соат 15:30 атрофида рўй берган оилавий можаро фожиа билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

1972 йилда туғилган Б.Шукуров уйида ўзаро жанжал оқибатида акаси, 1959 йилда туғилган А.Шукуровнинг боши ва қорнига болта билан уриб, жароҳат етказди.

Шу ерда бўлган А.Шукуровнинг турмуш ўртоғи, 1962 йилда туғилган М.Шукуровага ҳам болта билан ташланиб, кўксига пичоқ урди.

М.Шукурова воқеа жойида ҳалок бўлди. Унинг турмуш ўртоғи касалхонага ётқизилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.


Report Page