Uzbekistan

Uzbekistan

T.me/Uzbekistanuz

Ўзбекистон фуқаролари Германия, Ўмон ва БААда ишлашлари мумкин бўлади

 

Ўзбекистон фуқароларни Германия, Қозоғистон, Ўмон султонлигига ташкилий равишда ишга жалб этиш бўйича иш олиб бормоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Равшан Ибрагимовнинг айтишича, Ўзбекистон бугунги кунда меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик географиясини мунтазам равишда кенгайтирмоқда.

"Аввалроқ ишга ташкилий жалб этиш Жанубий Корея, Россия, Япония ва Польша билан йўлга қўйилган эди. Энди БАА билан ҳамкорлик бошланмоқда. Агентлик шунингдек, Германия, Қозоғистон, Ўмон султонлиги билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш масаласи устида тегишли ишларни олиб бормоқда", — деди у.


Report Page