Uzbekistan

Uzbekistan

T.me/Uzbekistanuz

Ўзбекистонда январь-февралда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,7 фоиз кам нефть қазиб олинди


Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда 2018 йил январь-февраль ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,2 фоиз кўп, яъни 205,8 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

Ўз навбатида, дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш 5,1 фоиз тушиб, 163,3 минг тоннани ташкил этди. Мамлакатимизда ушбу даврда 121 минг тонна нефть қазиб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу давридагидан 9,7 фоиз камдир.

Аксинча, табиий газ қазиб чиқариш 6,5 фоиз ўсиб, 9,65 млрд. кубометргача етказилди. Давлат статистика қўмитаси томонидан маълум қилинишича, жорий йил январь-февраль ойларида 353,8 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқарилди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,3 фоиз кўпдир, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”. 


Report Page