Uzbekistan

Uzbekistan

@Uzbekistanuz

Симсиз қувватлантириш iPhone X аккумуляторини тез ишдан чиқаради

Фото: Газета.Ru

Экспертларнинг хулосасига кўра, iPhone X ва iPhone 8’даги симсиз қувватлантириш функцияси батареяни сим ёрдамидаги «классик» зарядкадан кўра кўпроқ эскиртиради. Бу ҳақда ZDNet хабар бермоқда.

Тадқиқот муаллифи Эдриан Кингсли-Ҳьюзнинг таъкидлашича, Apple аккумулятори қувватлантиришнинг 500 циклидан сўнг ишдан чиқади. У симсиз зарядкадан сентябрда фойдаланишни бошлади ҳамда мартга келиб унинг iPhone’ида 135 цикл бор эди. Муаллифнинг ҳисоб-китобига кўра, батарея шундай суръатлар билан 20 ойнинг ичида бутунлай ишдан чиқади, гарчи симли қувватлантириш даврида аккумулятор иши стандарт давомийлиги минимум уч йилни ташкил этган.

Кингсли-Ҳьюзнинг қўшимча қилишича, у бутунлай симсиз циклга ўтганидан сўнг қурилмасини доиминий равишда қувватлантиришга мажбур бўлмоқда. Энди у янги технологиядан воз кечиш ҳамда кабелли зарядкага яна қайтишни режалаштирмоқда.


Report Page