Uzbekistan
T.me/UzbekistanofficialЎтган ҳафтада 3 млрд сўмлик "чиройли" авторақамлар сотилди
26 февралдан 4 мартгача бўлган давр мобайнида онлайн аукционлар орқали 119 та автомобиль рақам белгилари сотилган. Бу аввалги ҳафтага нисбатан икки маротабага кўп, деб хабар қилади Республика товар-хом ашё биржаси расмий сайти.
Шундан 104 таси жисмоний шахсларга, 15 таси юридик шахсларга сотилган.
Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3 млрд сўмни ташкил қилиб, аввалги ҳафта кўрсаткичига нисбатан уч баравар ортган.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 80 фоизи олий тоифадаги авторақамларга, 13,4 фоизи 2 тоифа ҳамда 6,8 фоизи 3-тоифа авторақамларга тўғри келади.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти автоҳаваскорлари, кейинги ўринларни Фарғона вилояти ва Самарқанд вилояти харидорлари эгаллади.